АҚШда жойлашган Meta сўз эркинлигини тиклаш учун фактларни текшириш дастурини тўхтатиб, ўз платформаларида, жумладан Facebook ва Instagramда сўзлашув чекловларини олиб ташлашини эълон қилди.
Бу ҳақда компания бош директори Марк Цукерберг видеомурожаатида маълум қилган.
"Биз хатоларни камайтириш, қоидаларимизни соддалаштириш ва платформаларда сўз эркинлигини тиклашга эътибор қаратиш учун ўз илдизимизга қайтамиз. Аниқроғи, биз фактларни текшириш воситаларидан халос бўламиз ва уларни ҳамжамият белгилари билан алмаштирамиз", деди Марк Цукерберг.
Компания шунингдек, контентни модерация қилишнинг жорий амалиётлари "ҳаддан ташқари узоққа кетганини" тан олди.
Шу билан бирга, 2023 йилда Цукерберг АҚШ Вакиллар палатаси суд қўмитасига мактуб йўллаб, унда у АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти томонидан, айниқса, COVID билан боғлиқ контент, шунингдек, сатирик материаллар бўйича босим остида эканлигини кўрсатди.