Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мессининг "Интер Маями"даги расмий маоши маълум бўлди

Мессининг "Интер Маями"даги расмий маоши маълум бўлди

“Интер Маями” клубининг аргентиналик футболчиси Лионел Месси АҚШ ва Канада Профессионал Футбол Лигаси (MLS) тарихидаги энг йирик шартномага эга эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда форвард 20,4 миллион доллар кафолатланган товон пулидан ташқари йилига 12 миллион доллар ишлаб топмоқда.

Компенсация шартнома тузиш учун тўловларни ва шартнома муддати давомида амал қиладиган турли бонусларни ўз ичига олади. Ушбу рақамлар MLS учун рекорд ҳисобланади.

Кўрсатилган суммалар ҳомийлар ва реклама берувчиларнинг тўловларини ўз ичига олмайди. Улар ҳисобга олинса, Мессининг даромади йилига 50-60 миллион долларни ташкил қилади.

Киритилди: 17:09 20.10.2023. Ўқилди: 1831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!