Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Месси турмуш ўртоғи билан ажралиш арафасида турибди

Месси турмуш ўртоғи билан ажралиш арафасида турибди

Аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси турмуш ўртоғи Антонелла Рокуццо билан муносабатларида қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Diretodomiolo хабар бермоқда.

Манбага кўра, турмуш қурган эр-хотин 15 йилдан ортиқ никоҳдан сўнг жиддий инқирозга юз тутган. Улар ажралиш арафасида. Бунга журналист София Мартинес сабабчи бўлган. Айнан нима сабаб бўлгани айтилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган йилнинг охирида Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлганди. Ушбу ғалаба эвазига Лионель саккизинчи марта "Олтин тўп"ни қўлга киритди. 2023 йилнинг ёзидан буён 36 ёшли форвард АҚШда "Интер Майами" клубида ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 17:18 25.11.2023. Ўқилди: 8983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!