Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Месси ПСЖ билан хайрлашди: "Ажойиб тажриба учун клубга раҳмат айтмоқчиман"

Месси ПСЖ билан хайрлашди: "Ажойиб тажриба учун клубга раҳмат айтмоқчиман"

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси мавсум якунида Париж клубини тарк этишини тасдиқлади.

"ПСЖ шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлганимдан жуда хурсандман. Мен бу жамоада жуда кўп сифатли ўйинчилар билан ўйнаб, завқ олдим. Ажойиб тажриба учун клубга раҳмат айтмоқчиман", – деди футболчи.

35 ёшли аргентиналик футболчининг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида якунига этади. Месси 2021 йилнинг ёзидан буён ПСЖда ўйнамоқда – у парижликлар сафида 74 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урган ва 35 та голга ассистентлик қилган.

ОАВ хабарларига кўра, Мессига асосий даъвогарлар Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ва MLS вакили "Интер Майами" бўлиб, "Барселона"га қайтиш варианти ҳам истисно қилинмаяпти.

Киритилди: 22:12 03.06.2023. Ўқилди: 15200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!