Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Месси нега инглиз тилида интервью бера олмаслигини тушунтирди

Месси нега инглиз тилида интервью бера олмаслигини тушунтирди

Лионель Месси инглиз тилида интервью беришни истамаслиги ҳақида гапирди.

Аргентиналик футболчи учинчи йилдирки АҚШда "Интер Майами" сафида тўп тепмоқда, бироқ омма олдида фақат испан тилида гапиришни маъқул кўради.

"Ўйлашимча, инглиз тилида мени тушунишлари учун етарли даражада яхши гапираман, лекин барибир ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Шахсий суҳбатларда бироз кўпроқ инглиз тилида мулоқот қиламан, аммо камера олдида бундай қилмасликни афзал кўраман," - дея 38 ёшли футболчининг сўзларини келтиради испан ОАВ.

Киритилди: 10:07 07.01.2026. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар