Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Месси МЛС плей-офф рекордини ўрнатди

Месси МЛС плей-офф рекордини ўрнатди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС рекордларини янгилашда давом этмоқда. Душанба куни аргентиналик футболчи чорак финалда "Цинциннати"га қарши ўйинда (4:0) гол ва учта голли узатма билан жамоасини плей-оффнинг ярим финалига олиб чиқди.

Inter Miami News Hub хабарига кўра, эндиликда айнан Месси МЛС плей-офф босқичида голли ҳаракатлар сони бўйича рекордчига айланди - 12 (6+6). Бундай кўрсаткичга эришиш учун 38 ёшли ҳужумчига атиги 4та ўйин кифоя қилди.

Аввалги рекордчилар Анте Разов ва Карлос Руис бўлиб, улар 2000 ва 2002 йилларда мос равишда ўн очко тўплаган.

Киритилди: Бугун 10:41. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!