Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Месси миллиардер футболчилар сафига қўшилди

Месси миллиардер футболчилар сафига қўшилди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессининг бойлиги бир миллиард доллардан ошиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Футболчи капиталининг салмоқли қисмини шартномалар, мукофот пуллари ва реклама битимлари орқали ишлаб топган. 2007 йилдан буён аргентиналик футболчининг иш ҳақи ва бонуслардан олган даромадлари 700 миллион доллардан ошган. Таъкидланишича, Месси бойлигининг ўсишига АҚШга кўчиб ўтиши жиддий таъсир кўрсатган. Ҳужумчи нафақат «Интер Майами»даги ўйинлари учун, балки телекўрсатув ҳуқуқлари, инвестициялар ва бизнес лойиҳаларидан ҳам даромад олмоқда.

Шу тариқа, аргентиналик футболчи миллиардер футболчилар қаторига кирди. Аввалроқ Криштиану Роналду ҳам Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига ўтганидан сўнг шундай маррага эришган эди.

Киритилди: 23:47 22.05.2026. Ўқилди: 174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!