Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Месси кимга кўпроқ ассистентлик қилган

Месси кимга кўпроқ ассистентлик қилган

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида 400 та голли узатмани амалга оширди. 38 ёшли аргентиналик тарихда биринчи бўлиб бу кўрсаткичга эришди.

Мессидан энг кўп голли узатмаларни унинг ҳозирги жамоадоши Луис Суарес қабул қилиб олган - 47, дея хабар бермоқда Inter Miami News Hub. Иккинчи ўринда Лионелнинг пасларидан кейин 27 марта гол урган Неймар, учликни эса Килиан Мбаппе якунлаб берган - 20. Кейинги ўринларни Педро Родригес (17), Самуэль Это'О (15), Жорди Альба (14), Давид Вилья (13), Андрес Иньеста, Сеск Фабрегас, Жерард Пике ва Алексис Санчес (ҳар бири 10 нафардан) эгаллади.

Месси 2023 йилда "Интер Майами"га ўтганди. У бунгача "ПСЖ" ва "Барселона" клубларида тўп тепган.

Киритилди: 18:08 09.11.2025. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!