Лионель Месси бир неча кун олдин "Камп Ноу" стадионига кутилмаганда ташриф буюриб, барчани ҳайратда қолдирди. Клуб президенти Жоан Лапорта Мессининг стадионга келиши ҳақида ҳеч нарса билмаганини айтди. Лапортанинг сўзларига кўра, Лео қадрдон клубига нисбатан ҳис-туйғуларини намойиш этган.
Шу билан бирга, Испания матбуотида Мессининг ташрифи ортида шунчаки "Камп Ноу" ва "Барселона"га бўлган алоҳида ҳис-туйғулардан кўра кўпроқ нарса бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Клуб директорлар кенгаши Леонинг майдонга келиши "Барселона" президенти лавозими учун курашда Лапортанинг сиёсий рақиблари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
"Барселона"да навбатдаги президентлик сайловлари 2026 йилда бўлиб ўтади ва аввалроқ Месси Лапортанинг рақибларидан бирини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Леонинг "Камп Ноу"га келиши сайлов кампаниясининг бир қисми бўлиши мумкин.