Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Месси финалдан кейинги аҳволи ҳақида маълумот берди

Месси финалдан кейинги аҳволи ҳақида маълумот берди

37 ёшли Лионель Месси Колумбияга қарши Америка кубоги финалида “Альбиселесте” сафида асосий таркибда майдонга тушди, аммо жароҳати туфайли 66 дақиқа ўйнаб, алмаштирилди. Футболчи майдонни тарк этгач, йиғлаб юборди. Мессисиз аргентиналиклар қўшимча дақиқаларда Лаутаро Мартинеснинг голи эвазига минимал ғалабага эришди.

“Турнир якунланди ва барчага хабарлар ва табриклар учун раҳмат айтмоқчиман. Худога шукур, аҳволим яхши, умид қиламанки, тез орада майдонга қайтиб, ўзим ёқтирган иш билан шуғулланаман. Мен жуда хурсандман, чунки биз мақсадимизга эришдик - Америка кубогини қўлга киритдик. Биз нафақат жамоамиз, балки бир оиламиз. Жамоамизнинг бугуни ва келажаги ажойиб”, — деб ёзди Месси ижтимоий тармоқларда.

Киритилди: 10:06 16.07.2024. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!