Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Месси фаолиятини якунлаши ҳақида: "Тушунаман, вақт яқинлашмоқда"

Месси фаолиятини якунлаши ҳақида: "Тушунаман, вақт яқинлашмоқда"

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси фаолиятини якунлаши ҳақида гапирди.

Бу ҳақда Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

"Бу ҳеч қачон тугашини истамайман. Лекин мен тушунаманки, вақт яқинлашмоқда. Бу содир бўлиши керак бўлган пайтда бўлади. Бу орада ҳаммаси босқичма-босқич кетмоқда, мен бугун учун яшайман", - деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у ЖЧ-2026 саралашида Венесуэлага (3:0) қарши ўйинда иштирок этганди. Бу ўйин Лео учун терма жамоадаги фаолиятидаги сўнгги уй ўйини бўлиши мумкин.

Киритилди: 15:00 07.09.2025. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!