Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Месси: "Фаолиятимнинг сўнгги йиллари эканлигини биламан"

A A A
Месси: "Фаолиятимнинг сўнгги йиллари эканлигини биламан"

Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги шерикларининг саволларига жавоб берди. Пауло Дибала Мессидан эришган ютуқлари ҳақида сўради.

“Доим рақобатда бўлсангиз, ўз олдингизга янги мақсадлар қўйганингизда, ютуқларингизни бироз қадрлайсиз. Мен фаолиятимнинг бир босқичидаман, бу ерда бўлаётган ҳамма нарсани яхши кўраман ва мен ҳамма нарсани кўпроқ қадрлайман, чунки бу менинг фаолиятимнинг сўнгги йиллари эканлигини биламан.

Ўйлайманки, карьерамни тугатгандан сўнг, мен эришган барча нарсаларимни янада кўпроқ қадрлайман. Айниқса, жаҳон чемпиони бўлганимни”, - деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Лионель Месси энди "Интер Майами"да ўйнайди.

Киритилди: 20:14 12.07.2023. Ўқилди: 2101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!