Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Месси Барселонага қайтиши мумкин

Месси Барселонага қайтиши мумкин

«Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионель Месси ноябрь ойи охирида Барселонага ташриф буюриши мумкин.

Аввалроқ «Барселона» ўзининг собиқ футболчисини клубнинг 125 йиллигини нишонлаш учун таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

"Diario Sport" хабарига кўра, «Барселона» 37 ёшли Мессини 29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган клубнинг туғилган кунини нишонлаш маросимига таклиф қилишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, агар аргентиналик бирон сабабга кўра кела олмаса, «кўк-анорранглилар» ундан тадбир учун видеомурожаат ёзиб беришни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2004 йилдан 2021 йилгача «Барселона»да ўйнаган.

Киритилди: 19:48 11.10.2024. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!