Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Месси «Барселона» президентлигига номзодларга ўз режалари ҳақида хабар берди

Месси «Барселона» президентлигига номзодларга ўз режалари ҳақида хабар берди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси «Барселона»га келажакдаги режаларини очиқлади.

38 ёшли футболчи каталонияликлар клуби президентлигига номзодларнинг барчасига футболчи сифатида жамоага қайтмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Catalunya Radio. Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, аргентиналик юлдуз фаолиятини якунлаганидан сўнг клубга бошқа ролда қайтиш эҳтимолини инкор этмаяпти.

Лионель Месси «Барселона» тизимида 20 йилдан ортиқ вақт ўтказган. Форвард 2021 йилнинг ёзида Каталония гранди сафини тарк этган эди. «Олтин тўп»нинг саккиз карра соҳибининг «Интер Майами» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг охиригача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, «Барса»нинг янги президенти учун сайловлар 15 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 11:52. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!