Аргентина терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг Мексикага қарши ўйинини (2:0) Аргентина терма жамоаси учун жаҳон чемпионатидаги энг қийини деб атади.
“Биз учун энг қийин учрашув Мексикага қарши кечди, чунки унда ҳамма нарса хавф остида эди. Ва бу биз энг ёмон ўйнаган ўйин бўлди. Нима бўлишидан қатъий назар, биз ғалаба қозонишимиз керак эди ва бу бизни бошқача ўйнашга мажбур қилади", деди Месси Urbana Play радиосида.