Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги уй учрашувини ўтказган кўринади. 38 ёшли ҳужумчи иккита гол урди ва жамоага ЖЧ-2026 саралашида Венесуэлани мағлуб этишга ёрдам берди - 3:0.
Учрашув якунлангач, Месси аргентиналик мухлислар билан хайрлашиб, таъсирли нутқ сўзлади.
"Жуда кўп йиллар ўтди, биз ҳар бир ўйиндан завқланардик. Мен жуда бахтлиман. Ҳаммасини мана шундай якунлашни мен доим орзу қилардим. Мен бу ерда ўйнаб, жуда кўп нарсаларни бошдан кечирдим. Аргентинада мухлисларимиз қаршисида ўйнаш ҳар доим ёқимли. Барселонада мени яхши кўришарди, бу ерда ҳам менга шундай муносабатда бўлишларини орзу қилардим," - дея Мессининг сўзларини келтиради The Touchline.