Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мерцдан норозилик янги рекорд даражага етди

Мерцдан норозилик янги рекорд даражага етди

Фридрих Мерц фаолиятидан норози немислар улуши рекорд даражага — 70 фоизга етди. Бу ҳақда Bild INSA социология институти сўровига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, сўралганларнинг атиги 21 фоизи канцлер ишини ижобий баҳолаган. Яна 9 фоиз иштирокчи эса жавоб беришга қийналган.

INSA директори Херман Бинкертнинг таъкидлашича, ҳатто ҳукмрон партиялар тарафдорлари орасида ҳам ҳукуматдан норозилар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Сиёсий партиялар рейтингида Германия учун муқобил 26 фоиз билан биринчи ўринда қайд этилган. CDU/CSU эса 25 фоиз билан кейинги ўринда жойлашган.

Киритилди: 21:13 11.04.2026. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!