Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мерц ва Трамп Украинага ёрдам бериш учун Россия активларидан фойдаланишни муҳокама қилди

Мерц ва Трамп Украинага ёрдам бериш учун Россия активларидан фойдаланишни муҳокама қилди

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди ва у Украина Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш учун музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини баён қилди.

Бу ҳақда Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили Штефан Корнелиус журналистларга маълум қилди.

Унинг айтишича, суҳбатда Россия-Украина уруши ҳақида гап кетган.

"Германия канцлери Россиянинг музлатилган активларидан Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиш ташаббусини эълон қилди”, — деди Корнелиус.

Германия Вазирлар Маҳкамаси матбуот котибининг қўшимча қилишича, етакчилар урушни тезда якунлаш учун биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олган.

Киритилди: 07:00 06.10.2025. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!