Мерц Киевда Германиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий ёрдамини давом эттиришини маълум қилиши кутилмоқда. Германия ҳукумати маълумотига кўра, Берлин Россиянинг реактив двигателли зарбадор дронларига қарши курашиш учун Украинага минглаб дрон-тутқичлар етказиб беришга тайёргарлик кўрмоқда.
Шунингдек, Германия узоқ масофага зарба берувчи қуролларни биргаликда ишлаб чиқаришни тезлаштирмоқчи. Бунинг учун аввал тасдиқланган бюджет маблағларидан 1 миллиард евро ажратилиши режалаштирилган. Яна 350 миллион евро вайрон бўлган электр станцияларини таъмирлаш ва тиклашга йўналтирилади.
Мерцнинг ташрифи Россиянинг Украинага, жумладан Киевга ҳужумлари кучайган бир пайтга тўғри келди. У Киевга келишидан бироз олдин Россия Ташқи ишлар вазирлиги хорижий дипломатлар ва меҳмонларни Украина пойтахтига бориш хавфли эканидан огоҳлантириб, шаҳарни тарк этишга чақирди.