Германия, айрим европалик ҳамкорларидан фарқли ўлароқ, яқин келажакда Фаластин давлатчилигини тан олмоқчи эмас.
Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Германия ҳукумати раҳбари биринчи навбатда тинчлик режасини босқичма-босқич амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.
"Охири нима бўлишини бугун ҳеч ким билмайди. Вазият шундай бўлгани учун Германия ҳукумати бошқа Европа давлатларидан фарқли ўлароқ, Фаластин давлатини муддатидан олдин тан олишдан бош тортди. Биз буни яқин келажакда тан олмаймиз", - деди Мерзц
Унинг фикрича, Фаластин давлатини яратиш учун “шароит” ҳали шаклланмаган.
Аввалроқ Мерц ва Нетаньяху Қуддусда кенгайтирилган учрашув ўтказган эди.