Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Менинг боғим” лойиҳасида 215 та лойиҳа ғолиб деб топилди

“Менинг боғим” лойиҳасида 215 та лойиҳа ғолиб деб топилди

Ўзбекистонда илк бор “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилишга қаратилган “Менинг боғим” лойиҳаси бўлиб ўтди. Ташаббускорлар 10 июндан 20 июнгача “Очиқ бюджет” порталида яшил парклар ва яшил жамоат паркларини ташкил қилишга оид таклифларини қолдирди.

Таклифларни саралаш 20 июндан 23 июнгача, овоз бериш 23 июндан 3 июлгача ўтказилди. Таклифларга 53 мингдан ортиқ овоз берилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, овоз бериш жараёни якунлари бўйича 215 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштиришга республика бўйича 48,6 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

Киритилди: 17:27 08.07.2024. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!