Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Менга барибир, сизгачи?” – Меланиянинг устки кийими жиддий танқидларга сабаб бўлди, Трамп эса (видео)

A A A
“Менга барибир, сизгачи?” – Меланиянинг устки кийими жиддий танқидларга сабаб бўлди, Трамп эса (видео)

Кеча, 21 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи Мелания Трамп Сальвадор ва Гондураслик мигрантлар болаларининг бошпанасига борди.
 
Аммо жамоатчилик ва ОАВ биринчи хонимнинг ташрифига эмас, унинг кийимига эътибор қаратди. Мелания Трамп самолётга “Менга ҳақиқатда барибир, сизларгачи?” (I really don't care do u?), деб ёзилган курткада чиққан.
 
Парвоз вақтидаёқ Мелания Трамп ғарб нашрларининг танқидларига учради. ОАВ биринчи хонимни танлаган курткаси сабаб, ғалати ва ҳиссизликда айблаган ва ёзувни мигрантлар болалари билан боғлаган.
 
Таъкидланишича, Мелания Трамп Техасга келганда курткани ечиб қўйган ва болалар билан учрашувдан кейин яна кийиб олган.
 
Америка биринчи хонимининг матбуот котиби курткадаги ёзув ҳеч қандай яширин маънога эга эмаслигини айтиб, журналистларга эътиборини Техасдаги мигрантлар болаларига қаратишни маслаҳат берган.
 
Аммо АҚШ президенти курткадаги ёзувни бошқачароқ изоҳлаган. Трампнинг сўзларига кўра, “Менга ҳақиқатда барибир, сизгачи?” ёзуви ёлғон хабарлар тарқатувчи медиага қаратилган.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 19:32 22.06.2018. Ўқилди: 2685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!