Украинадаги урушнинг 862-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Путин тинчлик музокаралари бошланмагунича Украинада ўт очишни тўхтатиб бўлмаслигини айтди.
Чехия Россия биометрик бўлмаган паспортларини тан олишни тўхтатди.
Россия армияси полковниги Артём Городилов фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олинди. Украина томони уни Бучада тинч аҳоли вакиллари ўлдирилиши учун жавобгар деб билади.
Белгород областида украин дронлари автомобилга ҳужум қилди. Тўрт киши, жумладан 12 ёшли қиз жароҳатланган.
4 июлга ўтар кечаси Россиянинг 22 та дрони Украинага ҳужум уюштирган. Украина қуролли кучлари 21 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
Такер Карлсон Зеленский билан интервю олиши ҳақида анонс берганди. Украина президенти матбуот хизмати буни рад этди.
Украина қуролли кучлари Часив Ярнинг Новий райони бой берилганини тасдиқлади.
Украин маҳбуслари армияга ёлланмоқда
Жорий йил май ойида Украина президенти Володимир Зеленский оғир бўлмаган жиноятлар учун қамалганларни ҳарбий хизматга қабул қилишга имкон берувчи фармонни имзолаганди. Украина адлия вазири ўринбосари Елена Висоцкая июл ойи бошида Associated Press учун берган интервюсида 3000 нафар атрофидаги маҳбуслар армияда хизмат қилиш учун қамоқхоналардан чиқарилганини маълум қилди. Вазирлик баҳоларига кўра, колонияларда жазони ўтаётганлардан 27 минг нафарини ҳарбий хизматга жалб этиш мумкин. Висоцкаянинг сўзларига кўра, маҳбусларнинг кўпчилиги уйга қамоқхонадан эмас, қаҳрамон сифатида қайтишни истамоқда. Украина қамоқхоналарини маҳбусларни ҳарбий хизматга чақириш билан шуғулланувчи рекрутерлар айланиб чиқмоқда. Қуйидаги фотосуратлар рекрутерларнинг Днипропетровск областидаги колониялардан бирига ташрифи чоғида олинган.
«Мен урушда фойда келтираман». Украин маҳбуслари армияда хизмат қилишга тайёрланмоқда
calendar
17:29
3333

Днипропетровск областидаги колония маҳбуслари рекрутер ташрифи чоғида
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Колония ошхонасида тушлик
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Днипропетровск областидаги колония маҳбусларидан бири маҳаллий корхонада ишламоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Маҳбуслар армиядаги хизмат ҳақида сўзлаб бераётган сержантни тингламоқда. «Сиз бунга барҳам беришингиз ва янги ҳаёт бошлашингиз мумкин», — дея унинг мурожаатидан иқтибос келтиради AP. «Асосийси — сенинг ироданг, чунки сен ватанингни ҳимоя қилишга отланасан. 50 фоиз билан муваффақиятга эриша олмайсиз, бунинг учун 100 фоизга, ҳатто 150 фоизга ўзингизни бағишлашингиз керак», — дея қайд этган «Арей» номли 7-алоҳида баталёни сержанти маҳбусларга мурожаат қиларкан
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Ҳарбий хизматга боришга розилик билдирган маҳбуслар лагерларда бирламчи тайёргарликни ўтаб, қурол билан муомила қилишни ўрганишади ва бошқа кўникмаларни эгаллашади
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Маҳбуслардан бири, ҳарбий хизматга розилик берган Михайло AP мухбири билан суҳбатда колонияда ўтказилган ойлардан кейин полигондаги юкламага бардош бериш осон эмаслигини тан олган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
«Мен урушда фойда келтира оламан», — деб ҳисоблайди Михайло ва уни уйида оиласи, болалари ва ота-онаси кутаётганини қўшимча қилган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
AP нашри ёзишича, айрим маҳбуслар ҳозирнинг ўзида ҳарбий хизматга боришга тайёр эмас, аммо эркинликка чиққанидан кейин ватанни ҳимоя қилишни ният қилган. Володимир — шундай йўл тутганлардан бири. У ўз танловини шартли-муддатидан олдин озод этиш дастури доирасида, ҳарбий хизмат учун қамоқхонадан чиқариладиган маҳбусларга амалда таътил берилмаслиги билан изоҳлаган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Донецк областида украинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари
РФ қўшини ҳар куни Украина ҳудудига «Shaheed» типидаги дронлар билан ҳужум қилмоқда. Пилотсиз учиш қурилмалари, жумладан FPV-дронлар операторларга жанг майдонидаги вазиятни жонли эфирда кузатиш имконини беради, улардан шунингдек разведка мақсадларида фойдаланилади, улар портловчи моддалар ташлаб, душманга зарар етказиши ҳам мумкин. Донецк областида россияликларнинг дронларига қарши курашиш билан бошқа бўлинмалар қатори княз Константин Острожский номидаги 30-алоҳида механизациялашган бригаданинг махсус бўлинмаси ҳам иштирок этмоқда.