Нашрнинг ёзишича, Италия бош вазири Жоржа Мелони шу ҳафта ЕИ етакчиларининг Брюсселдаги фавқулодда саммитда, Евроиттифоқнинг бошқа етакчиларини АҚШ президенти Доналд Трампга очиқчасига қаршилик кўрсатиш сиёсати нотўғри эканлигидан огоҳлантирган. У Трампга қарши курашиш “ёмон ғоя” эканини таъкидлаб, АҚШ билан бевосита зиддиятга киришиш Европага зарар келтиришини айтган.
Шунингдек, Европа Иттифоқи етакчилари келаси ой Брюсселда “стратегик ақлий ҳужум” учун яна учрашиб, сиёсатни янги жаҳон тартибига мослаштириш йўлларини муҳокама қилишга қарор қилган. Ушбу муҳокамалар давомида катта давлатлар ўртасидаги рақобатнинг халқаро ҳуқуқдан устун келаётгани ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, фавқулодда саммит Трампнинг Гренландия масаласида ҳарбий ҳаракатлар ва Европа давлатларига божлар жорий этиш таҳдидлари фонида чақирилган эди.