Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мелания Трамп яна танқидлар остида қолди

A A A
Мелания Трамп яна танқидлар остида қолди

Интернетда АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания танқид қилинди, деб хабар бермоқда “Daily Mail”.

Маълумотларга кўра, фойдаланувчилар биринчи хонимнинг жамоат жойида ҳимоя ниқобисиз пайдо бўлишига эътибор қаратишган.

Маълумки, Мелания Трамп ҳар йили Рождество байрамлари арафасида болаларга эртак ўқиш учун Болалар миллий касалхонасига ташриф буюради. Пандемияга қарамай, АҚШнинг биринчи хоними ушбу анъанани бузмаган.

Қайд этилишича, у касалхонага ниқоб тақиб келган, аммо саҳнадаги ўрнини эгаллаганидан сўнг ечиб ташлаган. Ижтимоий масофани сақлашга ҳаракат қилган бўлса-да, касалхона қоидаларига кўра, барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари керак бўлган.

"CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун ҳар қандай болалар муассасасида бўлган ҳар бир киши ҳамиша ниқоб тақиши керак", дейилади касалхона қоидаларида.

Интернетда дарҳол ушбу ҳолатга нисбатан муносабат пайдо бўлган. "Кўпгина беморларнинг иммунитети пасайган, у бўлса ниқобни ечиб қўйган!..", "Бу қандай ҳурматсизлик…", "Мелания ҳеч бўлмаганда болалар шифохонаси қоидаларига риоя эта олмайдими?", деб ёзган фойдаланувчилар.

Киритилди: 20:27 16.12.2020. Ўқилди: 3144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар