Мамлакат жануби-шарқидаги Табаско штатидаги Мексиканинг Вильермос шаҳридаги барга қуролланган одамлар ҳужуми оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди, 10 киши яраланди.
Бу ҳақда TabascoHoy нашри штат бош прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қуролланган шахслар Dbar барида бўлган ташриф буюрувчилардан бирини излаб кирган, шундан сўнг ўт очган. Оқибатда 5 киши воқеа жойида, яна 1 киши кейинчалик шифохонада вафот этган. 10 киши жароҳат олган.
Мексика жамоат хавфсизлиги ва фуқароларни ҳимоя қилиш вазири Омар Гарсия Харфуш Х ижтимоий тармоғида "федерал ҳокимият хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ушбу зўравонлик ҳаракатини аниқлашда ёрдам бераётганини" маълум қилди.