Мексика марказидаги Хидалго штати Сантяго-де-Аная муниципалитетидаги пиротехника материаллари омборида юз берган портлаш оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий "Heraldo de Mexico" нашри маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор. Икки киши жароҳатланган. Ҳозирда полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.