Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мексикадаги қамоқхонада 23 нафар маҳбус қочиб кетди

Мексикадаги қамоқхонада 23 нафар маҳбус қочиб кетди

Наркобарон “Эл Менчо” ўлдирилганидан кейин Мексиканинг Халиско штатидаги қамоқхонада юзага келган тартибсизликлар вақтида 23 нафар маҳбус қочиб кетди.

Штат жамоат хавфсизлиги котибининг маълум қилишича, маҳбусларнинг шериклари қамоқхонани ўққа тутган, сўнгра автомобил ёрдамида дарвозани бузиб кирган. Бошланган отишма чоғида муассаса қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган.

Шунингдек, CJNG картели етакчиси “Эл Менчо” ўлдирилганидан кейин бошланган тартибсизликлар туфайли Мексика ҳукумати Халискога қўшимча равишда 2 минг нафар ҳарбий юборгани хабар қилинмоқда.

Мексика ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юзага келган тўқнашувларда қарийб 60 киши ҳалок бўлган, уларнинг 30 нафари жиноий тўда аъзолари ҳисобланади.

Киритилди: 09:41 24.02.2026. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!