Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мексикадаги пирамидалар яқинидаги отишмада жабрланганлар сони 13 кишига етди

Мексикадаги пирамидалар яқинидаги отишмада жабрланганлар сони 13 кишига етди

Teotihuacan археологик мажмуасида содир бўлган отишма оқибатида турли давлатлар фуқароларидан иборат 13 киши жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Milenio хабар берди.

Жароҳатланганлар орасида Колумбия, Канада, Россия, Бразилия ва АҚШдан келган сайёҳлар бор. Россия элчихонаси маълумотига кўра, жабрланган россияликнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Ҳодиса 20 апрель куни юз берган. Қуролланган шахс Pyramid of the Moon тепасига чиқиб, одамларга қарата ўқ узган. Кейин у ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Киритилди: Бугун 16:25. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!