Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мексикада юк машинаси ҳалокатга учради. 53 киши ҳалок бўлди (ФОТО +18)

Мексикада юк машинаси ҳалокатга учради. 53 киши ҳалок бўлди (ФОТО +18)

Мексиканинг Чиапас штатида 9 декабрь, пайшанба куни юздан ортиқ муҳожирни олиб кетаётган тиркамали юк машинаси ҳалокатга учради. 53 киши ҳалок бўлган, деб хабар берди Noticias MVS радиостанцияси.

Унинг сўзларига кўра, аксарияти Гватемала аҳолиси бўлган ноқонуний муҳожирлар бўлган юк машинаси таянч деворга урилиб, ағдарилиб кетган. Ҳалок бўлганлардан ташқари яна 58 киши касалхонага ётқизилган, уч нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, қутқарув хизматлари фожиага иккита юк машинасининг тўқнашуви сабаб бўлганини, шундан сўнг улардан бири деворга урилганини маълум қилди. Ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

Мексика президенти Aндрес Мануел Лопес мамлакат жанубидаги йирик аварияга муносабат билдирди. Давлат раҳбари жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатишни топширди.

Киритилди: 09:21 10.12.2021. Ўқилди: 3182 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!