Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мексикада собиқ вазир 38 йилга қамалди

Мексикада собиқ вазир 38 йилга қамалди

Мексиканинг собиқ жамоат хавфсизлиги вазири, наркокартелларга қарши курашга бошчилик қилган Женаро Гарсия Луна АҚШда наркотик савдогарларидан пора олганликда айбланиб, 38 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Гарсия Луна Мексика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Хусусан, 2001 йилдан 2006 йилгача у Федерал тергов агентлигини бошқарган, сўнгра олти йил давомида Жамоат хавфсизлиги вазири бўлган. Собиқ амалдор коррупцияга қарши кураш билан ном қозонган. Хусусан, у ушбу мавзуда бир нечта китоб ёзган.

Гарсия Луна истеъфога чиққач, АҚШга кўчиб ўтган ва 2019 йилда наркокартеллардан, жумладан, машҳур “Синалоа” картели етакчиси Хоакин Гусмандан пора олганликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Прокуратура собиқ мулозимни умрбод қамоққа ҳукм қилишни талаб қилган, аммо суд 38 йил қамоқ жазоси билан чекланган. Ўз навбатида, Гарсия Лунанинг адвокатлари наркокартель аъзолари уларнинг ҳимоясидаги шахсга туҳмат қилганини таъкидлаб, фақат 20 йиллик қамоқ жазоси етарли бўлишини даъво қилган. Бироқ, суд ҳукми ўзгаришсиз қолган.

Киритилди: 21:30 17.10.2024. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!