Клаудия Шейнбаум брифингда 1607 йилга оид харитани намойиш этди, унда Шимолий Американинг катта қисми "Мексика Америкаси" деб ёзилган.
"Ёмонмас, шундай эмасми?" — дея харитага истеҳзоли изоҳ берди Мексика президенти.
Брифингда президентдан сўнг сўзга чиққан Мексиканинг собиқ маданият вазири Хосе Алфонсо Суарес дел Реал “Мексика кўрфази” номи халқаро миқёсда тан олингани ва асрлар давомида ишлатилиб келинаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп 7 январ куни ўтказилган матбуот анжуманида Мексика кўрфази номини “Америка кўрфази” деб ўзгартирмоқчи эканини айтган эди.