Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш режалаштирилмоқда

Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш режалаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонун лойиҳаси билан манзил-колонияларда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, Солиқ кодекси ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Яъни, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган маҳкумларнинг ҳуқуқ доираси кенгайтирилиб, халқаро ҳуқуқ нормалари билан мувофиқлаштирилмоқда.

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, маҳкумларга рағбатлантириш, муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш чораларини кўриш учун асос бўладиган маҳкумнинг тузалиш йўлига ўтганлигини баҳоловчи аниқ мезонлар белгиланяпти.

Киритилди: 15:16 02.08.2022. Ўқилди: 1458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!