Ҳужжат Австрия, Германия, Нидерландия, Туркия ва Россияда қабул қилинган норма ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Стандарт туташ ҳудуд, бинолар, хоналар, техник ускуналар ва жиҳозлар, ходимлар, хоналарнинг санитария-гигиена ҳолати, ахборот таъминоти, хизматлар ва жамоатчилик хоналарига талабларни белгилайди.
Янги стандарт нафақат меҳмонхоналар ва мотеллар, балки апартотеллар, апартаментлар (резиденциялар) комплекси, люкс хоналари бўлган меҳмонхоналар, спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар ва бошқа шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари таснифини ҳам ҳисобга олади.
Манба: daryo.uz