Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Медведев: Оддий европаликлар Россия билан муносабатларни узмоқчи эмас

Медведев: Оддий европаликлар Россия билан муносабатларни узмоқчи эмас

Европа Иттифоқи давлатларининг оддий фуқаролари ўз ҳукуматларидан фарқли ўлароқ, Россия билан алоқаларни узишга интилмаяпти, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

“Сўров натижаларига кўра, оддий фуқаролар соғлом фикрни ҳали йўқотгани йўқ. Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолисининг ярмидан кўпи Россия билан алоқаларни узишни умуман истамаяпти”, — деб ёзди у Телеграм'даги саҳифасида .

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Европа фуқаролари оддий шахсий алоқаларни, қозонхоналарда рус энергиясини, муваффақиятли савдони ва ўз музейлари ва кафеларида россиялик сайёҳларни хоҳлашади.

Аввалроқ Эстония бош вазири Кая Каллас Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия фуқароларига Европага сайёҳлик визалари беришни тақиқлаш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлагани хабар қилинганди.

Киритилди: 13:35 18.08.2022. Ўқилди: 2497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!