Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Медведев Молдованинг чақириғига таҳдидли жавоб қайтарди

Медведев Молдованинг чақириғига таҳдидли жавоб қайтарди

Молдова ҳукумати 1940 йилларда юз берган очарчилик борасидаги айбловни Совет Иттифоқи зиммасига юкласа, республикани Украина тақдири кутиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, собиқ президент Дмитрий Медведев маълум қилди. У бу орқали Молдова парламенти спикери Игор Гросунинг мамлакатда урушдан кейин юз берган очарчиликни геноцид дея тан олишга чақирган сўзларига изоҳ берди.

«Украинада 2006 йилда ‘очарлик эртаклари’ни тегишли қонун кўринишида шакллантириш йўли 2014 йилда биринчи нацистлар батальони, кейинроқ эса ‘Азовʼ полки ва бригадасини тузишга 10 йилдан камроқ муддатни талаб этди», — деб ёзади Медведев «ВКонтакте»даги саҳифасига.

Унинг сўзларига кўра, бу «Барчаси тарих билан ўйнашишдан. Охир-оқибат янги уруш домида қолмаслик учун у билан ўйламасдан ўйнашиш керак эмас. Ёки Молдова ростдан ҳам Украина тақдирига шерик бўлмоқчими?», — дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Ўтган йилнинг охирларида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб Россияга қарши гибрид урушга Украинадан кейин Молдовани «навбатдаги қурбон» сифатида тайёрлаётганини маълум қилганди.

Молдова ҳукумати бўлса, аввалроқ, Москвани мамлакатда давлат тўнтаришини амалга ошириш нияти борлигида айблаганди.

Киритилди: 21:14 02.08.2024. Ўқилди: 3178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!