Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Медведев ҳар куни минглаб русларни урушга жалб қилиш ҳақида хабар берди

Медведев ҳар куни минглаб русларни урушга жалб қилиш ҳақида хабар берди

Мингдан ортиқ киши Россия армиясига шартнома бўйича ёки кўнгилли сифатида хизмат қилиш учун боради, деди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Қуролли кучларни тўлдириш масалаларига бағишланган йиғилишда.

«Умуман олганда, 2024 йилда шартнома асосида ҳарбий хизматчилар ва кўнгиллиларни жалб этиш бўйича президент томонидан қўйилган вазифа бажарилмоқда. Ўртача кунлик ишга қабул қилиш даражаси барқарор бўлиб, минг кишини ташкил этади», дея Медведевнинг сўзларидан иқтибос келтиради «ТАСС».

Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва бошқа Ғарб давлатларининг разведка маълумотларига кўра, Россия армияси жанг майдонида ёлланганларнинг барчасини йўқотмоқда. Британия разведкаси май ойини урушнинг энг қонлиси деб атади, қурбонлар кунига ўртача 1.200 кишини ташкил қилган.

Киритилди: 16:00 08.07.2024. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!