Бугун 9 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

МДҲ давлатларининг театр фестивалида Алишер Навоий ғазалига ишланган спектакль намойиш этилади

МДҲ давлатларининг театр фестивалида Алишер Навоий ғазалига ишланган спектакль намойиш этилади

7—14 ноябрь кунлари Москвада МДҲ халқаро театр фестивали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон унга Алишер Навоийнинг «Хамса» асари асосида яратилган «Шарқ юлдузи» спектаклини олиб келади. Ўзбекистон санъат ва маданият институти ижодий устахонасида саҳналаштирилган.

Семинарнинг бадиий раҳбари Темур Рашидовнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, ўтган йили ушбу спектакль Россия Театр арбоблари уюшмаси қошидаги Халқаро ёзги театр мактабида нишонланган эди.

Навоий шеъри спектакль учун тасодифий танлангани йўқ – унда эзгулик, дўстлик ва садоқат ғоялари тараннум этилган, дея қўшимча қилди Рашидов.

Киритилди: 07:46 04.11.2022. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!