McDonald's гўшт етказиб беришдаги узилишлар туфайли Қозоғистонни тарк этмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg компания режаларидан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, АҚШ компанияси маҳаллий Food Solutions KZ франчайзисига Москвага қарши санкциялар фонида россиялик етказиб берувчилардан гўшт котлетларини сотиб олишни тақиқлаган. Ноябрь ойида таъминот билан боғлиқ муаммолар туфайли компания Қозоғистондаги 24 та ресторанлар тармоғи ишини тўхтатди.
Food Solutions KZ таъминот занжирларини қайта тиклай олмади. Манбаларнинг таъкидлашича, маҳаллий ва европалик ишлаб чиқарувчилардан юқори нархларда харид қилиш ҳамда қиммат юк ташиш ресторанларнинг зарар кўришига олиб келади.
Қолаверса, вазият McDonald's нинг Қозоғистондаги франшизаси эгаси Қайрат Боранбоевнинг ҳибсга олиниши билан мураккаблашди. 2022 йил март ойида у маблағларни ўғирлаш иши бўйича ҳибсга олинган. Bloomberg'нинг қайд этишича, Боранбоев Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қариндоши бўлиб, 2022 йил январидаги норозилик намойишларидан кейин мамлакатда ҳокимиятдан кетган.