Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан қизиқ ҳолат рўй берди.
Париж жамоаси матбуот хизмати футболчининг диванга ўтирган ҳолда телефон ушлаб турган суратини жойлади. Қизиғи, Мбаппенинг телефони экранида Барселона клубининг ўйинлари тақвими кўриниб турарди. Демак, Мбаппе нимагадир Каталония клубининг ўйинлари рўйхатига қизиқиб қолган.