Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мбаппе ва Холанд рақобати. Икки суперфорварднинг натижалари таққосланди

Мбаппе ва Холанд рақобати. Икки суперфорварднинг натижалари таққосланди

Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади.

Touchline таҳлилий ресурси ҳар икки жамоа тўпурарлари - Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанднинг катта ўйин олдидан тўпурарлик кўрсаткичларини таққослади.

Норвегиялик футболчи ҳозирча тўпурарлик бўйича французни ортда қолдирмоқда, у жорий мавсум клуб ва терма жамоаси сафида барча ўйинларда 33 та гол урган, Килиан ҳисобида 30 та гол бор. Шу билан бирга, француз кўпроқ голли узатмаларни амалга оширмоқда - унинг ҳисобида 7 голли узатма бор. Холанд ҳисобида эса 5 та голли узатма бор.

Ҳозирча замонамизнинг энг яхши икки ҳужумчиси ўзаро тўқнашувда учрашиш-учрашмаслиги номаълум, сабаби Мбаппеда беллашув олдидан соғлиғи билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Киритилди: 19:01 10.12.2025. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!