Франция терма жамоаси лагерида Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле ўртасидаги муносабатлар ҳали ҳам тўлиқ изга тушмагани айтилмоқда.
L'Équipe маълумотига кўра, икки ҳужумчи ўртасидаги келишмовчилик бартараф этилгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўлиқ мос келмайди. Мбаппе аввалроқ улар ўзаро гаплашиб, барча масалаларга ойдинлик киритганини айтган эди.
Бироқ Дембеле атрофидагилар бу баёнотдан ҳайратланган. Манбанинг ёзишича, футболчилар ўртасида вазиятни муҳокама қилишга қаратилган алоҳида суҳбат аслида бўлмаган.
Шунга қарамай, Дембеле можарони омма олдида янада кучайтиришни истамаган. У матбуот билан мулоқотда масала ОАВда ортиқча катталаштирилаётганини айтиб, бу мавзуга батафсил тўхталишдан бош тортган.
Айни пайтда ҳар икки футболчи Франция терма жамоаси сафида навбатдаги муҳим баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.
"Уч ранглилар" 2 октябрь куни Миллатлар лигаси 3-турида Италияни қабул қилади. Учрашув соат 23:45 да бошланиши режалаштирилган.