Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мбаппе "ПСЖ"дан 240 миллион евро талаб қилмоқда

Мбаппе "ПСЖ"дан 240 миллион евро талаб қилмоқда

"Реал" форварди Килиан Мбаппе 2024 йил ёзида "ПСЖ"ни тарк этганидан кейин собиқ жамоаси билан молиявий масалалар бўйича суд жараёнини давом эттирмоқда.

Сўнгги йиғилишда ҳужумчи француз грандидан 240 миллион евро талаб қилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда. Суммага кечиктирилган иш ҳақи ва бонуслар, ишдан бўшатиш ва четлатиш учун компенсациялар, таътил тўловлари, шунингдек, психологик босим ва меҳнат шароитларини бузиш билан боғлиқ даъволар киради.

"ПСЖ" бунга жавобан Мбаппедан 180 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.

Мбаппе "Реал"га ўтганидан бери 75 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урди ва шерикларига еттита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:32 17.11.2025. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!