Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе "права" олмоқчи

Мбаппе "права" олмоқчи

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга қарор қилди — яқинда у Мадридда ҳайдовчилик мактабига тегишли автомобилни бошқариб кетаётганида кўриниш берди. Қизиғи шундаки, шу пайтгача Мбаппенинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. 2023 йилда ҳали «ПСЖ» ўйинчиси бўлиб юрган вақтларида берилган тегишли саволга у бошқа муҳимроқ мақсадлари борлигига шаъма қилган эди.

Афтидан, ҳозирда жароҳатлар туфайли унда ушбу бўшлиқни тўлдириш учун вақт пайдо бўлган. A Bola нашрининг аниқлик киритишича, Мбаппе таълим олаётган мактаб номи маълум бўлгач, унинг офиси мухлислар учун «зиёратгоҳ»га айланиб қолган. Мухлислар муассаса раҳбариятидан Килианнинг имзосини «таниш-билишчилик» орқали олиб беришни сўрашмоқда.

Киритилди: Бугун 14:14. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!