Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2022 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди. Ўша вақтда у "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилар эди.
"2022 йилги Жаҳон Чемпионати финали тугаши билан дарров билардим, "Олтин тўп"ни Месси олади. Мен ҳам ажойиб мавсум ўтказдим, лекин Жаҳон Чемпионатини ютиш ҳаммасини ҳал қилади", - деди француз юлдузи.