Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мбаппе жароҳатлар бўйича антирекордини янгилади

Мбаппе жароҳатлар бўйича антирекордини янгилади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумда одатдагидан кўра кўпроқ жароҳат олмоқда.

Франциялик футболчи тиззасидаги жароҳати туфайли "қаймоқранглилар"нинг яқинда Чемпионлар лигаси доирасида "Бенфика"га қарши ўтказилган ўйинини ўтказиб юборди. Кутилишича, форвард яна бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмайди. "Marca" нашрининг қайд этишича, Мбаппе жорий мавсумда жароҳатлар сабабли жами 53 кунни ўтказиб юборди — бу 27 ёшли футболчи учун шахсий антирекорд ҳисобланади. Бундан олдинги энг ёмон кўрсаткич 2019/20 йилги мавсумда (51 кун), Килиан "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилган вақтда қайд этилган эди.

Соғлиғидаги муаммолар Мбаппега рақиб дарвозаларини мунтазам равишда ишғол қилишга халақит бермаяпти: унинг ҳисобида барча турнирларда 33 та ўйинда 38 та гол мавжуд.

Киритилди: Бугун 19:32. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!