Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Маймунларни ўғирликка ўргатганлар фош бўлди

Маймунларни ўғирликка ўргатганлар фош бўлди

Нью-Деҳлида полиция маймунларга ўткинчи йўловчилардан нарса ўғирлашни ўргатаётган икки кишини ҳибсга олди. Велорикшада ўғирликка дуч келган маҳаллий адвокат фирибгарларга қарши ариза ёзган, дея хабар бермоқда Аl Аrabiya.

Таъкидланишича, ҳуқуқшунос компаниялардан биридан рикшада кетаётганда жониворлар қандай қилиб чўнтагидан олти минг рупиясини ўғирлаганини пайқаб қолган. Сўнгра маймунлар билан бирга эркаклар қочиб кетишаётганини кўриб қолган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари улардан иккитасини автобус бекатида қўлга олишга муваффақ бўлишди. Учинчи жиноятчи қочишга улгурди. Шундан сўнг маймунлар ҳайвонларни қутқариш марказига юборилди.

Полиция бундай тўдаларни мамлакатдаги бошқа ўғирлик ҳолатлари билан боғлайди. Масалан, ўтган йили мамлакат шимолидаги Мератх шаҳрида жиноятчилар тиббиёт ходимига ҳужум қилиб, коронавирус аниқланган беморларнинг қон намуналарини ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар бергандик.

Киритилди: 06:35 12.04.2021. Ўқилди: 2803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!