Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ЖССТ маймунчечак вирусига қарши биринчи вакцинани тасдиқлади.
ЖССТ пресс-релизига кўра, MBA-BN вакцинаси олдиндан квалификация рўйхатига киритилган. Препарат Даниянинг Bavarian Nordic А/С биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
MBA-BN 18 ёшдан ошган одамларга 4 ҳафталик интервал билан 2 дозали инъекция сифатида берилиши мумкин.
ЖССТ кўрсатмаларига кўра, эмлашнинг фойдаси потенциал хавфлардан юқори бўлса, вакцина «чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар, шунингдек, ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган одамларда эпидемия ўчоқларида» қўлланилиши мумкин.