Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Майкл Жексоннинг акаси вафот этди

Майкл Жексоннинг акаси вафот этди

АҚШ матбуотининг хабар беришича, Jackson 5 гуруҳи аъзоси ва марҳум Майкл Жексоннинг акаси Тито Жексон 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ўлимнинг расмий сабаби ҳали аниқланмаган.

Тито Жексон ака-ука Жеки, Жермейн, Марлон ва 2009 йилда вафот этган Майкл билан машҳур соул гуруҳида чиқиш қилди.

Унинг учта ўғли Instagramдаги постида бу хабарни тасдиқлади: “Биз даҳшатдамиз, қайғудамиз ва юрагимиз эзилади”.

The Jackson 5 70-йилларнинг бошидаги энг катта поп мусиқа ҳодисаларидан бири. Улар тарихда ўзларининг илк тўртта сингли («I Want You Back», «ABC», «The Love You Save», and «I’ll Be There») АҚШ чартида биринчи ўринни эгаллаган дастлабки гуруҳ бўлди.

Титонинг укаси, поп мусиқа тарихидаги энг муваффақиятли ижрочилардан бири, “Поп қироли”, 15 та Граммй мукофоти совриндори Майкл Жексон 2009 йил 25 июнь куни вафот этган эди.

Киритилди: 21:20 16.09.2024. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!