ЎзРес ФА маълумотига кўра, 31 линзали телескоп мажмуаси расадхонада маҳаллий ва хитойлик олимлар ҳамкорлигида ишга туширилган.
У горизонтдан 20 даража баландликдаги деярли бутун осмонни бир вақтнинг ўзида кузатиб, астероидлар, метеорлар, сунъий йўлдошлар ва космик чиқиндиларни аниқлай олади.
Тизимдаги маълумотларни 16 та компьютер реал вақт режимида қайта ишлайди. Мажмуа бир суткада 6–7 терабайтгача маълумот йиғиши, уларни сақлаш учун эса 150 терабайтлик тизимдан фойдаланиши мумкин.